Агентликка мурожаат қилган мижозлар томонидан тез-тез берилган саволларга жавоблар

 

I. Агентлик хизматларидан кимлар фойдаланишлари мумкин?

Агентлик хизматларидан 20 ёшдан 70 ёшга қадар, исталган миллатга мансуб, жиддий мақсадларни кўзлаётган йигит ва қизларимиз, эркак ва аёллар фойдаланишлари мумкин.

II. Агентлик рўхатидан ўтиш учун мижоз томонидан қандай ҳужжатлар тақдим этилиши лозим?


Агентлик рўйхатидан ўтиш учун мижоз томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

1. Мижоз томонидан тўлдирилган ва имзоланган сўровнома.

2. 2та фотосурат, уларнинг бирида мижоз бўйи басти билан бўлиши керак.

3. Нарколог ва психиатр (руҳшунос)дан тиббий маълумотнома; (Чилонзордаги шаҳар психиатрик-неврологик диспансердан)

4. Қон RW гуруҳини аниқлашга, ТОРЧ, инфекцияларга қон таҳлили. (Навоий 3 кўчаси, “Ўзбекистон” диагностик марказидан, тел: 2443010, 2446214)

III. Агентликда қанча муддатга рўйхатда туриш мумкин?


Агентликда мижоз ўз хоҳишига биноан 1 ой, 3 ой, 6 ойлик тўловларни амалга оширишига қараб туради.

IV. Агентликнинг тўлов қиймати қанча?


Агентликнинг тўлов қийматлари қуйидагича:

прейскурант бўйича

V. Рўйхатдан ўтганидан сўнг агентлик томонидан мижозга кўрсатиладиган хизматлар тури қандай?


Рўйхатдан ўтганидан сўнг агентлик томонидан мижозга кўрсатиладиган хизматлар тури қуйидагича:

1.Ҳужжатларни қабул қилиб олиш жараёнида агентлик директори ёки директор муовини билан шахсий учрашув ва суҳбат;

2.Мижозларнинг сўровномалари ўрганиб чиқилганидан сўнг, уларнинг хоҳишларига биноан муносиб номзодни танлаш;

3.Турли форматда учрашувларни, “SPEED DATING” (“Тезкор учрашув”) ташкиллаштириш. Учрашув иштирокчилари билан олдиндан келишиб олингандан сўнг;

4. Муносиб келин/куёв танлаб олинганидан сўнг, мижозларга Сиз томондан маъқул кўрган номзод ҳақида барча маълумотларни тақдим этишимиз;

5.Мижозларимизга, эҳтиёжларига қараб, психолог, стилист ва бошқа мутахассисларимизнинг тавсиялари тақдим этилиши;

6.Агентлик сайтида доимий равишда мижозлар учун ахборот-маълумот ҳамда фойдали маслаҳатларнинг бериб борилиши;

7.Сайт рукнларида Сизни қизиқтириб келаётган саволларга малакали мутахассисларимиз томонидан жавобларнинг бериб борилиши;

8.Сиз тўғри танловни амалга оширишингизда агентлик маъмурияти ва ходимлар ўз маслаҳат ҳамда инсонийлик ёрдамларини аямайдилар.

VI. Фақат агентлик сайтида рўйхатдан ўтишимиз мумкинми, бунда сўровномадаги маълумотларимизнинг сир сақланиши кафолатланадими?

Агентлик сайтида рўйхатдан ўтишингиз мумкин ва лозим, тўлдирилган сўровномани бизнинг электрон почтамизга юборишингиз керак, аммо Сизнинг шахсий ҳужжатларингиз агентлик директори билан шахсан учрашганингиздан сўнг қабул қилинади. Сўровномадаги барча маълумотлар конфиденциаллиги кафолатланади.

VII. Хорижда таълим олаётган йигит ва қизлар агентликдан қай тарзда рўйхатдан ўтишлари мумкин?

Хорижда таълим олаётган ёки ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари агентлик сайтида рўйхатдан ўтадилар ва тўлиқ маълумот олишлари учун агентлик директори билан e-mail орқали хат ёзишиб турадилар.

VIII. Мижозларга тавсия этилган номзодлар билан учрашувларда ёшларнинг ота-оналари ҳам иштирок этишлари мумкинми?


Ҳа, икки томоннинг ўзаро келишувига биноан.

IX.Мижозлар ўзларига муносиб номзод танлаётганларида уларнинг ота-оналари ҳам иштирок этишлари мумкинми?


Ҳа, мижознинг розилигига биноан.

X.Шартномада келишилган муддатдан олдин мижоз ўзига муносиб номзодни топса, агентлик билан шартнома бекор қилиниши ҳамда амалга оширилган тўловларнинг қайтарилиши қай тарзда бўлади?

Агарда мижоз ўзининг жуфти ҳалолини агентлик ёрдамида топган бўлса, амалга оширилган тўловлари қайтарилмайди.

XI. Хизматлар учун тўловлар қай шаклда – пул ўтказиш йўли, карточка ёки нақд пул тўлови асосида амалга оширилади?

Хоҳлаган шаклда тўлов амалга оширилиши мумкин.



ОБ АГЕНТСТВЕ